Тошкентда 20 ёшли йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Жорий йил 29 февраль куни Сергели тумани, Спутник 15, 20 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган 20 ёшли Закарё Латиповнинг қидирувида кўмак сўраймиз.
Белгилари: бўйи 180-185 см, сочлари оч жигар ранг, кўзлари яшил. Қорин қисмида чандиғлар бор.
Кийими: футболка, қора рангли куртка, қора шим, кўк кроссовкалар.
Закарёнинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беринг: 71-232-30-40, 71-232-40-50 или 102.