📍 2025-2026 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади.
– Имтиҳонлар кунига икки сменада ўтказилади:
– Биринчи смена соат 08:00 да бошланади,
– Иккинчи смена эса соат 15:00 да бошланади.
⏰ Имтиҳон бошланишидан олдин вақт талаблар:
– Абитуриентлар имтиҳон бошланишидан камида 1,5 соат олдин белгиланган ҳудудга етиб боришлари шарт.
– Эрталабки сменада иштирок этувчилар соат 06:30 да,
– Тушки сменадагилар эса соат 13:30 да тест синови ҳудудида бўлишлари керак.
📝 Тестга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар:
– Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта)нинг асл нусхаси;
– Абитуриент рухсатномаси.
🚫 Тест ҳудудига олиб кириш тақиқланганлар:
– Мобил телефонлар ва бошқа рақамли қурилмалар (планшет, наушник, смарт-соат ва бошқалар).
✅ Тест ҳудудига олиб киришга рухсат бериладиганлар:
– Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
– Абитуриент рухсатномаси;
– Оддий (механик) қўл соати (электрон ёки смарт-соатлар тақиқланади);
– Оптик кўзойнак (фақат кўриш учун);
– Пул маблағи;
– Дастрўмол;
– Калит;
– Соғлиғи учун зарур бўлган дори воситалари