Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Диққат, Ер орбитаси узаймоқда!

A A A
Диққат, Ер орбитаси узаймоқда!

Раттер университети мутахассиси Деннис Кент етакчилигидаги олимлар гуруҳи тадқиқотлар натижасида ер орбитасининг узая бошлаганини аниқлашди. Бу ҳолат ҳар 405 йилда бир марта кузатилиб, Ердаги иқлимни ҳалокат ёқасига олиб келаркан. Яъни, ердаги тараққиётга салбий таъсир ўтказиб, тирик жонзотларнинг оммавий равишда қирила бошлашини таъминлаши мумкин экан.

Бундан ташқари, орбитанинг ўз айланасидан қайсидир тарафга қараб силжиши, узайиши ердаги магнит майдонининг жойлашувини ҳам кескин ўзгартиради. Тадқиқотлар якунида олинган маълумотлар, ҳисоб-китоблар юқорида айтилган гапларни тўлиқ тасдиқлаши маълум бўлди. Яна шу нарса белгилаб қўйилдики, иқлим ҳамда магнит майдонидаги салбий ўзгаришлар асосан Америка қитъаси, Тинч ва Атлантик океан соҳилларига яқин жойлашган ҳудудларга асосий таъсирини ўтказади.

tvzvezda.ru

Киритилди: 00:28 13.05.2018. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!