Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Дэвид Бекхэм шахсан ўзи Роналду трансфери устида ишламоқда

Дэвид Бекхэм шахсан ўзи Роналду трансфери устида ишламоқда

Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги «TCR» аккаунти хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 41 ёшли юлдуз марказий ҳужумчи атрофидаги вазиятни Американинг «Интер Майами» клуби кузатиб бормоқда. Ушбу клуб шарафини аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳам ҳимоя қилади. Юлдузлар фаолиятининг сўнгги йилларида бир жамоада тўп суришлари истисно этилмаяпти.

Роналдуни таклиф қилишдан Америка клуби хўжайини Дэвид Бекхэм шахсан манфаатдор.

Португалиялик футболчининг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Ўйинчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 14:34 08.02.2026. Ўқилди: 7582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!