Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Депутат болаларга ижтимоий тармоқни тақиқлашни таклиф қилди

Депутат болаларга ижтимоий тармоқни тақиқлашни таклиф қилди

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутати Дилноза Аҳмадзода болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўйишни таклиф қилди.

Таклифга кўра:
— 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар бутунлай тақиқланади;
— 14–17 ёшли ўсмирлар эса фақат ота-онасининг ёзма розилиги билан фойдаланиши мумкин.

Аҳмадзода бу ташаббусини “Халқ газетаси”да чоп этилган мақоласида илгари сурди.

Бироқ мутахассислар бундай чекловларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Уларга кўра, тўлиқ тақиқ амалда қийин ва муаммоларни ҳал қилмайди. Шунинг ўрнига рақамли гигиена, танқидий фикрлаш ва маърифий ишларга эътибор қаратиш зарур.

Киритилди: 21:15 29.09.2025. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!