Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

A A A
Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.

Киритилди: 12:42 14.05.2025. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!