13 март куни кечқурун Денвер халқаро аэропортида American Airlines авиакомпаниясининг 172 йўловчиси бўлган самолёти ёниб кетди, дея хабар беради Fox News.
Телеканал маълумотларига кўра, йўловчилар самолёт қаноти орқали эвакуация қилинган. Жабрланганлар ва ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Денвер халқаро аэропорти ўз навбатида рейснинг барча йўловчилари эвакуация қилинганини, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.
172 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси қўнди ва терминалга йўл олди. Биз экипаж аъзоларимиз, DEN жамоаси ва қутқарувчиларимизга тезкор ва қатъий ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз, чунки бортдаги ва ердаги барчанинг хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга, дейилади авиакомпания хабарида