Бугун соат 01:30 да Денов туманидаги Оловуддин маҳалласида Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилган.
Оқибатда тумандаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинганди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, тумандаги истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Айни пайтда мазкур ҳудудда бир маромда табиий газ етказиб берилмоқда”, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.