Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Дембеле "Барселона" мухлислари қаҳрига учради

Дембеле "Барселона" мухлислари қаҳрига учради

"ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеле ЕЧЛ 1/4 финалининг биринчи ўйинида "Барселона" дарвозасига урилган голни нишонлаганидан кейин ҳақоратга учради.

Ўйиндан сўнг Каталония клуби мухлислари футболчига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтишди. Кейин ижтимоий тармоқларда уни ирқчиликка асосланган ҳақоратларни ёзишни бошладилар.

Мухлисларнинг салбий муносабати Дембеленинг 2017 йилдан 2023 йилгача "Барселона"да ўйнагани ва собиқ жамоасига қарши биринчи ўйинда гол уришни нишонлагани билан боғлиқ.

Париждаги "Парк де Пренс" стадионида кечган учрашув 3:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи ўйин 16 апрель куни Барселонада бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:03 12.04.2024. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!