Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дембеле "Арсенал"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушмаслиги мумкин

Дембеле "Арсенал"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушмаслиги мумкин

Усмон Дембеле "Арсенал"га қарши жавоб ўйинида иштирок этиши сўроқ остида.

RMC Sport нашри хабарига кўра, "ПСЖ" вингери биринчи ўйиндаёқ ўнг сонининг орқа қисмини жароҳатлаган ва эҳтиёт чораси сифатида бугун асосий гуруҳ билан машғулот ўтказмаган.

Парижликларнинг энг яхши тўпурари Лига 1 доирасида (3 май) "Страсбург"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда, бироқ унинг "Арсенал"га (7 май) қарши ўйнаши ҳали аниқ эмас.

Дембеле бу мавсумда Чемпионлар лигасида саккизта гол урди, шу жумладан сешанба куни "Арсенал"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди.

Киритилди: 00:07 02.05.2025. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!