Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Делси Родригес Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди

Делси Родригес Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди

Делси Родригес Каракасдаги Миллий ассамблеяда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди.

Бу ҳақда парламентнинг жонли эфирида айтилган.

"Мен бу ерга Венесуэла Боливар Республикаси конституциявий президенти Николас Мадуро Мороснинг ижрочи вице-президенти сифатида қасамёд қилиш учун келдим. Ватанимизга ноқонуний ҳарбий тажовуз натижасида Венесуела халқи бошига тушган азоб-уқубат туфайли буни алам билан қиляпман", - деди Родригес тантанали маросимда.

Президент вазифасини бажарувчи ўз қасамёдида Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни “АҚШда гаровга олинган қаҳрамонлар” деб атади. “Ўз шарафимга қасамёд қиламанки, мен Венесуэла озод, суверен ва мустақил давлат сифатида ўз тақдирига эришганини кўрмагунимча таслим бўлмайман ва тинчланмайман”, — деди Родригес.

Аввалроқ Венесуэла Олий суди вице-президент Д.Родригесни давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди. Бундай қарор Олий суднинг Конституциявий палатаси томонидан 2026 йил 3 январда юз берган хорижий ҳарбий тажовуз ва Венесуэла конституциявий президенти Николас Мадуронинг ўғирлаб кетилиши муносабати билан қабул қилинган.

Киритилди: 11:31 06.01.2026. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!