Жорий йилнинг 15 май куни ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ҳамда ўзини мактаб қоровули деб таништирган фуқаро (ИИВнинг ёзишича) ва оддий фуқаро ўртасида зиддият акс этган видео тарқалди.
ИИВ матбуот хизмати томонидан ушбу ҳолат Тошкент вилоятининг Зангиота туманида содир бўлгани айтилмоқда ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани баён қилинди. Шунингдек, видеотасвирда акс эттирилган Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Тошкент вилояти ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳам қўшимча қилинган.
Фуқаро йўллаган мурожаат:
“Мен — Бегматов Обид Деҳқонобод туманидан операция бўлган дўстимни олиб кетишга 2 май куни Тошкентга борган эдим. Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин” постига етмасдан менга номаълум бўлган ИИБ ходими мени сўкди. Қўлимда телефоним бор эди, мени сўккан ходим буни кўрди-да, сўкканларини видеога олдим деб ўйлади. Мана шу, менимча, бўлган воқеанинг асосий сабабидир».