«Фенербахче» клуби «Манчестрер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйнени ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Fanatik хабарига кўра, турк клуби де Брюйнени қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи, лекин ёзгача кутишга ҳам тайёр.
33 ёшли белгиялик футболчининг «Сити» билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У бу мавсум АПЛда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 тадан гол ассист қайд этди.
Де Брюйнега Саудия Арабистони ва МЛСдан ҳам қизиқиш борлиги айтилганди.