Президентимизнинг 2025 йил 9 ноябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорида шу йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилиши белгиланган.
Бунда шифо масканлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳужжат ижроси доирасида куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтасини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
⬇️ Унга кўра 2026 йил 1 апрелдан:
🕓 тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди;
⏱ зарарли ва хавфли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган иш вақти қўлланилади;
⌛ юқори руҳий ва ақлий зўриқишли ишлар учун ҳам 36 соатдан ошмайди;
🕐 тиббиёт ходимлари бўлмаганлар учун иш вақти 40 соатни ташкил этади.
🏥 Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида иш вақти:
➡️ душанба–жума: 08:00–20:00;
➡️ шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик).
📍 Соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилган ҳудудларда:
⏰ асосий иш вақти: 08:00–16:00;
🕐 қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00.
‼️ Навбатчилик вазирликнинг 254-сон буйруғи асосида амалга оширилади. Иш ҳақи сақланади, камайтирилмайди. Ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.
⚖️ Стационарларда навбатчилик доимий ташкил этилади. Смена ва навбатчилик адолатли тақсимланади.