Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайти фаолиятидаги узилиш ҳақидаги нохолис хабарлар юзасидан маълумот берди

Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайти фаолиятидаги узилиш ҳақидаги нохолис хабарлар юзасидан маълумот берди

Айни пайтда Давлат солиқ қўмитасининг барча ахборот хизматлари одатдаги тартибда ишламоқда.

Сайтнинг қисқа муддат давомида ишламаслигига сайтда жойлаштирилган сервернинг операцион тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сайт ахборот характерига эга бўлиб, фақат очиқ маълумотларни ўз ичига олади ва солиқ тўловчиларни Давлат солиқ қўмитаси структураси ва фаолияти билан таништиришга хизмат қилади.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиш ҳолатлари кузатилмаган.

Фойдаланувчилардан фақат расмий ва тасдиқланган маълумотларга ишонишларини сўраймиз.

Киритилди: 21:50 21.08.2022. Ўқилди: 2746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!