Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекция Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сайхунобод туманида жойлашган “Х.Х.А.” хусусий корхонасига қарашли автомашиналарга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефт маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга нефт маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.

1️⃣Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Киритилди: 10:36 27.06.2025. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!