Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилмаган АЁҚШга жарима қўлланилди

Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилмаган АЁҚШга жарима қўлланилди

Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди.

"Ўзэнергоинспекция" Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Боёвут туманида жойлашган "Б.П.О." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан 50,3 миллион сўм (реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи) миқдорида жарима қўлланилди.

Киритилди: 11:37 02.06.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!