Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Давлат ерини ўзлаштирган сохтакор 207 миллион сўм учун учта машинасидан айрилди!

Давлат ерини ўзлаштирган сохтакор 207 миллион сўм учун учта машинасидан айрилди!

Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишда Мажбурий ижро бюросининг ўрни беқиёс. Яқинда Фарғона вилоятининг Риштон туманида содир бўлган воқеа бунинг яна бир ёрқин исботи бўлди.

Риштон туман жиноят ишлари бўйича судининг 2024 йил 23 декабрдаги қарорига асосан, фуқаро Т.О.давлат бюджетига 207 057 580 сўм миқдорида зарар етказгани учун жавобгарликка тортилган эди. Бу зарарнинг асосий сабаби – Т.О.нинг давлат ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши ва бунинг учун кадастр ҳужжатларини сохталаштириши бўлган.

Суд қарори асосидаги ижро ҳужжати МИБ бўлимига келиб тушгач, давлат ижрочиси Т.О.га қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун қонуний муддат берди. Аммо қарздор бу имкониятдан фойдаланмади ва маблағни тўламади.

Шундан сўнг, давлат ижрочилари қарзни ундириш бўйича қатъий чораларга ўтишди. Тезкор сўровлар ва текширувлар натижасида, Т.О.нинг номига расмийлаштирилган иккита "Cobalt" ва битта "ВАЗ 21063" русумли автомашиналари борлиги аниқланди!

Аниқланган заҳотиёқ, давлат ижрочиси томонидан ушбу учта автомашина хатланди.

Эндиликда улар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиб, сотувдан тушган маблағ давлат бюджетига етказилган зарарни қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: 14:12 28.05.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!