Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Давлат думаси чет элга чиқиб кетган россиялик мухолифатчилар учун тақиқлар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Давлат думаси чет элга чиқиб кетган россиялик мухолифатчилар учун тақиқлар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Эндиликда улар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштира олмайди ва Россиядаги мол-мулкини тасарруф эта олмайди

​Янги қонун Россия Жиноят кодексининг исталган моддаси бўйича судланган ёки маъмурий иш бўйича жавобгарликка тортилган, мамлакатни тарк этган россияликларга қарши қаратилади. Хусусан, гап мамлакат армиясини "обрўсизлантириш", "чет эл агенти" мақоми билан боғлиқ жарималарни тўламаслик, "исталмаган ташкилот" фаолиятида иштирок этиш ва Россия ҳудудий яхлитлигини бузишга ошкора чақириқлар каби сиёсий моддалар ҳақида бормоқда.

​Бундай шахсларга нисбатан бир қатор "вақтинчалик чоралар" белгиланади, жумладан:

▪️ Мамлакат ичида давлат хизматлари ва хорижда консуллик хизматларини кўрсатишни рад этиш (масалан, хорижга чиқиш паспорти ёки ишончномаларни расмийлаштиришга тақиқ);

▪️ Ўз кўчмас мулки ва транспортини сотишни тақиқлаш;

▪️ Банк иловаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.

​"Хорждага чиқиб кетиб, мамлакатга зарар етказаётганлар мухолифат эмас, балки хоинлардир. Улар жиноятчилардир", — деди Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.

​"Первый отдел" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳуқуқшуносларининг таъкидлашича, қабул қилинган тузатишлар амалда сиёсий муҳожирларни фуқароликдан маҳрум этади. Қонун расман эълон қилинганидан сўнг дарҳол кучга киради.

Киритилди: 13:15 23.07.2026. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!