Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дарвозабон ўйин вақтида ҳушидан кетди

Дарвозабон ўйин вақтида ҳушидан кетди

Африка Миллатлар Кубогининг 2-туридан ўрин олган Судан ва Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Судан терма жамоаси дарвозабони Монгед Эл-Нил билан боғлиқ хавотирли эпизод содир бўлди.

Марокашда кечган учрашув Суданнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 1:0. 37-дақиқада кутилмаганда 29 ёшли дарвозабон ҳушидан кетиб, майдонга йиқилди. Ўйин тўхтатилди, шундан сўнг тиббий штаб футболчига керакли ёрдамни кўрсатди.

Текширувдан сўнг Эл-Нил ўйинни давом эттира олди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳодисага мураккаб об-ҳаво шароити, шунингдек, футболчининг қонида қанд миқдорининг кескин пасайиши сабаб бўлган. Шунга қарамай, Судан терма жамоаси учрашувни ғалабагача олиб борди.

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!