Данияда минглаб намойишчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни эгаллаш режаларига қарши кўчага чиқди. Бу ҳақда маҳаллий Politiken нашри хабар берди.
Намойиш мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Орхусда бўлиб ўтди. Унда фаоллар ва Гренландия аҳолиси иштирок этди. Газета маълумотларига кўра, митингда тахминан 8 минг киши қатнашган.
Намойиш иштирокчилари орол тақдири унинг ўз халқи томонидан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаб, Дания ҳеч қачон ўз ҳудудини сиёсий мақсадларда топширмаслигини билдиришди.