Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дания Украинага қарийб 900 млн евролик ҳарбий ёрдам пакети ажратди

Дания Украинага қарийб 900 млн евролик ҳарбий ёрдам пакети ажратди

Дания Украинага қарийб 900 млн евролик ҳарбий ёрдам пакети ажратди.

"2025-2027 йилларда Копенгаген Киевни артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар билан таъминлайди. Шунингдек, маблағлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар ва ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам ажратилади", дейилади Дания Мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда.

"Хавфсизлик соҳасидаги вазият шиддат билан ривожланмоқда. Шунинг учун Дания Украинага кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этиши жуда муҳим. Украинага ажратилган 25-ёрдам пакети қисқа ва узоқ муддатли истиқболда Украинани қўллаб-қувватлашимизни намоён этади", – дея таъкидлади Дания Мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсен.

Киритилди: 16:06 04.04.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!