АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни аннексия қилиш ҳақидаги таҳдидларига жавобан Дания парламенти мудофаа қўмитаси раҳбари Расмус Ярлов "бир нечта штатларни сотиб олиш" билан таҳдид қилди.
Тегишли пост унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пайдо бўлди.
"Бу биз хурсанд бўлганимизда эмас, лекин Данияда муносиб иқтисодий ўсиш бор. Биз ўзимиз бир нечта штатларни сотиб олсак бўлади", деб ёзган Ярлов мамлакатнинг 2025 йилдаги иқтисодий ўсишини шарҳлар экан.