Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дания F-35 қирувчилари сонини 15 тага етказди. АҚШдан яна 4 та самолёт қабул қилиб олинди

Дания F-35 қирувчилари сонини 15 тага етказди. АҚШдан яна 4 та самолёт қабул қилиб олинди

Дания қуролли кучлари АҚШдан тўртта янги F-35 қирувчи самолётини қабул қилиб олди ва ўзининг самолётлар сонини 15 тага етказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.

2023 йил июнь ойида Дания радиоси Мудофаа вазирлигига таяниб, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари F-16 қирувчи самолётлари паркини F-35 билан режалаштирилганидан икки йил олдин (2027 йил ўрнига 2025 йилда) алмаштириши, бу эса F-16 самолётларини Украинага топширишни тезлаштиришини хабар қилган эди.

“Кеча тўртта янги F-35 самолёти режалаштирилганидек Skrudstrup аэродромига қўнди”, дейилади вазирлик сайтидаги матбуот хабарида.

Нашр маълумотларига кўра, Копенгаген АҚШдан жами 27 та F-35 қирувчи самолётига буюртма берган, улардан 15 таси аллақачон Данияга олиб келинган, яна олтитаси АҚШда қолмоқда. Қолган олтита қирувчи самолёт эса 2026 йил охиригача етказиб берилиши режалаштирилган.

Киритилди: 10:55 17.05.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!