Дания бош вазири Метте Фредериксен пайшанба куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, Гренландия бўйича Дания ишбилармонлари билан учрашув ўтказишни режалаштирди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
"Бизнинг Дания ишбилармон доиралари билан яхши ва конструктив мулоқот ўрнатишимиз муҳим. Геосиёсий кескинлик даврида биз мулоқот ва ҳамкорликка интилишимиз керак", - деди Дания савдо вазири Мортен Бёдсков.
Бундан ташқари, Дания ташқи ишлар вазири Ларс Расмуссен пайшанба куни парламентнинг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси вакиллари билан учрашув ўтказишни режалаштирган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, суҳбат чоғида Дания бош вазири Трампга Гренландия халқи ўз келажагини ўзи танлашга тайёрлигини, Копенгаген эса Арктикада хавфсизликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга интилаётганини айтган. Мулоқотда АҚШ ва Дания, шунингдек, Хитой, Яқин Шарқ ва Украина ўртасидаги иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди.