Суриянинг Дамашқ шаҳрида микроавтобус портлаши оқибатида беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда SANA агентлиги.
«Ал-Вуруд мавзесида бўш микроавтобуснинг портлаши натижасида беш нафар тинч аҳоли вакили жабрланди. Жабрланувчилар зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун Дамашқдаги касалхонага етказилган...», — дейилади нашр хабарида.