Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal нашри маълум қилди.
"Америка, Европа ва араб давлатлари расмийларининг сўзларига кўра, декабр ойида Сурияда Башар Асад режими ағдарилгандан кейин Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳлар Суриядан чиқиб кетди", дея хабар беради нашр.
WSJ манбаларига кўра, мухолифатчилар Дамашқда ҳокимиятни эгаллаган пайтда, Сурияда эронпарасат кучларнинг минглаб жангчилари бўлган.
"Улар асосан мамлакатнинг шарқида, шунингдек, Дамашқда жойлашган эди. Кейин уларнинг асосий қисми, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари Ироқнинг чегара шаҳри Ал-Қоимга ўтган. Дамашқда бўлган эронликлар самолётда Теҳронга учиб кетган, “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати жангчилари эса Ливанга чекинган", деб ёзади газета.