Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дамашқ дарҳол оташкесим эълон қилди

Дамашқ дарҳол оташкесим эълон қилди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шара маъмурияти Сувейдо вилоятида ички ишлар вазирлиги кучлари жойлаштирилганидан сўнг, мамлакат бўйлаб дарҳол ва тўлиқ оташкесим эълон қилди. Ҳукумат баёнотида ҳар қандай бузилиш суверенитетга тажовуз сифатида баҳоланиши таъкидланган.

«Ҳукумат барча томонларни давлат ва унинг институцияларига тинчликни таъминлаш ва қон тўкилишига барҳам бериш имконини беришга чақиради», — дейилади расмий баёнотда.

❕ Бу воқеалардан аввал АҚШнинг Туркиядаги элчиси Исроил ва Сурия АҚШ воситачилигида оташкесимга рози бўлганини маълум қилган.

«Исроил Бош вазири ва Сурия президенти АҚШ давлат котиби кўмагида келишувга эришди. Туркия, Иордания ва бошқа қўшни давлатлар ҳам ёрдам бермоқда. Биз друзлар, бедуинлар ва суннийларни қуролсизланиб, бошқа миллатлар билан бирга тинч ва фаровон Сурияни қуришга чақиримиз», — деб ёзди у.

Киритилди: 14:22 19.07.2025. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!