Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дамашқ АҚШ томонидан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш қарорига изоҳ берди

Дамашқ АҚШ томонидан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш қарорига изоҳ берди

Дамашқ АҚШ расмийларининг Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш қарорини олқишлайди.

Бу ҳақда араб давлати ТИВ баёнотида айтилади.

"Биз АҚШ ҳукуматининг Сурия ва унинг халқига қарши кўп йиллар давомида амалда бўлган санкцияларни бекор қилиш қарорини олқишлаймиз," - дея таъкидлади ташқи сиёсат идораси.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Сурияга нисбатан 2019 йилда жорий этилган санкциялар пакетини 180 кунга бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолагани маълум бўлганди.

Киритилди: 07:49 24.05.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!