Жорий йилнинг 22 март куни соат 22:30 ларда Бўка туманида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Х.Х. “Дамас” русумли транспорт воситасини туманнинг “Хўжақўрғон” маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан кетаётган велосипед ҳайдовчиси, вояга етмаган, 2009 йилда туғилган 4-синф ўқувчиси А.Й.ни автомобиль йўлига чиқиб кетиши натижасида уриб юборган.
Тўқнашув натижасида вояга етмаган велосипед ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.