Дам олиш кунларида эса республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол ғарбдан ўртача тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда жума кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +1…+3 даража илиқ бўлади.
Шанба куни асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ атрофида бўлади.