Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қулай ҳаво ҳарорати кузатилиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қулай ҳаво ҳарорати кузатилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон бўйлаб 29-31 июлга қадар кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда.

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-38, жанубда баъзи жойларда 40 гача бўлган қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат рсепубликанинг шимоли-ғарбида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23, кундуз кунлари 33-36 атрофида бўлади, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқиндир.

Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Киритилди: 13:35 29.07.2022. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!