Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши прогноз қилинди

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши прогноз қилинди

“Ўзгидромет” январнинг сўнгги ва февраль ойининг дастлабки кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 31 январь жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилоятининг шимолида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0-5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 5-8 даража илиққача, жанубда 10-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Тошкентда 31 январь, жума куни ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 11:10 31.01.2025. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!