Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Дам олиш кунлари ҳарорат ўзгарувчан бўлади

Дам олиш кунлари ҳарорат ўзгарувчан бўлади

Ўзбекистон бўйича 2025 йил 31 январ ва 1-2 феврал кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилоятининг шимолида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Кечалари ҳали ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0-5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 5-8 даража илиққача, жанубда 10-12 даража илиққача иситади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда бугун ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 13:13 31.01.2025. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!