Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутяпти?

Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутяпти?

Республика Гидрометеорология маркази 7 - 10 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7 ва 9-10 сентябрда 8-13 даража, 8 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 7 сентябрда 23-28 даража, 8-10 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 10-15 даража, 10 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 23-28 даража, 9-10 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-8 сентябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 9 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 17-22 даража, 10 сентябрда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 13-18 даража, 10 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 28-33 даража, 9-10 сентябрда 21-26 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 12-17 даража, 10 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 23-28 даража иссиқ, 9 сентябрда 17-22 даража, 10 сентябрда 15-20 даража илиқ бўлади.                   

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 7-8 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 6-11 даража, 10 сентябрда 3-8 даража, кундузи 7-8 сентябрда 15-20 даража, 9-10 сентябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 10:46 06.09.2019. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!