Ҳиндистоннинг Шимолий Деҳли шаҳрида истиқомат қилувчи ука 50 ёшли опасини икки йил давомида қулфланган хонада ушлаб тургани ва уни шафқатсизларча қийноққа солгани учун ҳибсга олинди.
Полиция аёлни топганида у ҳаттоки оёққа ҳам туролмайдиган ҳолатга тушиб қолганди. Унинг сўзларига қараганда, укаси уни 4 кунда бир маротаба озгина нон бўлаги билан боққан экан, дея хабар берди “The Sun”.

Бу аёл ҳақидаги хабар унинг яна бир укаси томонидан полицияга маълум қилинган. Аниқланишича, аёл бу ҳолга тушишидан олдин онаси билан бирга яшаган, аммо унинг ўлимидан сўнг унга ҳеч ким ғамхўрлик қилмаган. Укаси эса опасига қараш фақат унинг зиммасига тушганидан дарғазаб бўлган ва уни алоҳида хонага қамаб қўйиб, қариндошларининг ҳам кўришига йўл қўймаган.

Полиция эркакни ҳамда унинг рафиқасини қўлга олди. Аммо уларнинг исм-шарифлари ҳалигача ошкор қилгани йўқ.