Москвадаги кўп қаватли уйлардан бирида қизини овқатсиз, сувсиз ва ахлатлар ичида ташлаб кетган она қўлга олинди.
Хабарларга кўра, квартирадан ёлғиз топилган қизда касаллик белгилари бўлган. 5 яшар қизалоқ касалхонага олиб борилган. Унинг 47 ёшли фаррош бўлиб ишлайдиган онаси эса қўлга олинган. Қўшниларнинг айтишича, охирги бир неча кун аёл уйида кўринмаган. Қиз топилганида уйнинг аҳволи аянчли эди. Овқат ҳам, сув ҳам йўқ, энг ёмони уй ахлатларга тўлиб кетганди.