Монаш университети, Свинберн технология университети ва Мельбурн Қироллик технология университети (МҚТУ) тадқиқотчилари муҳим ютуқ ҳақида маълум қилдилар. Мутахассисларнинг айтишича, улар Интернет тезлигининг дунё бўйича янги рекордини ўрнатишди.
Таъкидланишича, олимлар секундига 44,2 терабит тезликка эришган. Ушбу тезлик бир секундда 100 ГБ лик 50 дан ортиқ Ultra HD Blu-ray дискларидаги маълумотни юклаб олиш учун етарли ҳисобланади.
Синов Мельбурн шаҳридаги МҚТУ кампуси ва Клаштон шаҳридаги Монаш университети ўртасида тортилган оптик толали алоқа канали орқали ўтказилди. Эришилган тезлик жаҳон рекорди деб қайд этилди.