Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дабдабали тўйларни ўтказганлик учун жарима миқдори оширилди

Дабдабали тўйларни ўтказганлик учун жарима миқдори оширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида хабар беришича, белгиланган тартибларга риоя этмаган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима тўлашади — 2,23 млн сўм.

Кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жаримага тортилади — тахминан 6,69 млн сўм.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида қайталанса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади — 11,1 млн сўм.

Киритилди: 13:51 25.02.2020. Ўқилди: 5240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!