Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Да Винчининг “Мона Лиза”сини янада яхшироқ кўриш имконияти яратилди

Да Винчининг “Мона Лиза”сини янада яхшироқ кўриш имконияти яратилди

Париждаги Лувр музейида Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асарини ҳимояловчи янги ўқ ўтмас ойналар ўрнатилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ойналар олдингисидан анча шаффоф бўлиб, томошабинлар дунёнинг энг машҳур сурати бўлган ушбу шоҳ асардан баҳра олишлари мумкин.

1950 йилларнинг бошларида томошабинлардан бири “Мона Лиза”га кислота қуйиб зарар етказган. Шундан сўнг мутасаддилар унинг устига хавфсизлик ойнаси ўрнатишга қарор қилдилар. Шу пайтгача ушбу суратни йўқ қилиш учун бир қанча уринишлар бўлди. Яхшиямки уларнинг бирортаси мувафаққиятли чиқмади.

24 октябрь куни Луврда Леонардо да Винчи вафотининг 500 йиллиги муносабати кўргазма очилади. Унда италян даҳосининг асарлари намойиш этилади.

Шунингдек, Европа ва Америка институтларининг расмлари, ҳайкаллари ва қўлёзмаларидан ташкил топган 120 га яқин асарлар ҳам кўргазмадан жой олиши айтилмоқда.

Киритилди: 22:46 10.10.2019. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!