Суданнинг Омдурман шаҳрида ҳарбий самолётнинг аҳоли яшаш ҳудудига қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди.
Баёнотда айтилишича, сешанба куни кечқурун Судан армиясига тегишли самолёт ҳарбий базадан парвоз пайтида ҳалокатга учраган.
«Жароҳатланганлар касалхонага етказилди, ўт ўчириш гуруҳлари ҳалокат жойида ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлди», – дейилади хабарда.
Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қулаган пайтда кучли портлаш овозлари эшитилган, воқеа жойида бир қанча уйларга зарар етган.
Ҳалок бўлганлар орасида Судан армияси ҳарбийлари, жумладан, бригада генерали, Ҳартум ҳарбий округининг собиқ қўмондони Бахар Аҳмад ҳам бор