Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Россия Премьер-лигаси учрашувларини трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритиш арафасида.
«Спорт» телеканали бош директори Зоҳид Каримовнинг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилишича, мухлислар бундан буён Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Ашурматовнинг ўйинларини кузатиш имконига эга бўлишади.
«Миллий терма жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлари билан ҳаммамизни хурсанд қилаётган Аббосбек Файзуллаевнинг РПЛдаги ўйинларини ҳам кузатамиз энди насиб.
Албатта, Рустам Ашурматов ва бошқа футболчиларимиз иштирокидаги ўйинларни ҳам», - дея ёзилади постда.