Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«COVID-19»нинг янги штаммларини ишлаб чиқариш "лаборатория"сига айланган мамлакат номи маълум бўлди

«COVID-19»нинг янги штаммларини ишлаб чиқариш "лаборатория"сига айланган мамлакат номи маълум бўлди

Бразилия ҳали ҳам коронавирусни ўз назорати остига ололмаган, шу сабабли мамлакат вируснинг янги турларини кўпайтираётган улкан «лаборатория»га айланган. Бу фикрларни Сан-Паулу университети тиббиёт факультети профессори Доминго Алвес айтиб ўтди.

«Бизда жиддий хавф мавжуд. Негаки, инфекцияни юқтириш даражаси юқори бўлганлиги билан бирга, санитария назорати ҳам мавжуд эмас. Биз идеал «лаборатория»га айландик», дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, аллақачон маълум бўлган штаммлар айсбергнинг фақат бир учи, аслида улар янада жуда кўп.

«Манаус шаҳрида аниқланган штамм айниқса хавфлидир, чунки уни тобора кўпроқ ёшлар, шу жумладан ҳомиладор аёллар юқтира бошламоқда», дейди Алвес.

Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штаммларни аниқлаш вақти-вақти билан рўй беради. Аммо мутациялар ҳақида гап кетганда, вазиятни ёмонлашишини англанилиши керак.

Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда учинчи ўринда бормоқда. Бу ерда 14,7 миллион одам инфекция билан зарарланган, унинг асоратлари оқибатида 407 минг нафар бемор вафот этган.

Киритилди: 13:43 04.05.2021. Ўқилди: 3317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!