Миср таълим вазири мамлакатда коронавируснинг кутилаётган иккинчи тўлқини таълимда танаффуслар эьлон килинишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аммо, Тарек Шоки бундай чоралар зарур бўлмасаса, ўқув йилини якунлаш учун бошка муқобил чоралар кўрилиши кераклигини айтмоқда.
«Турли губернаторлардаги барча таълим директорликларида вазирлик томонидан таълим муассасалари ва мактаблар ичидаги эҳтиёт чораларини кучайтириш, вирус тарқалишини чеклаш бўйича кўрсатмалар мавжуд.
Ўқувчилар соғлиғини ҳимоя қилиш бизнинг энг муҳим устувор вазифаларимиздан биридир ва биз ҳар доим ўқувчиларга сифатли таълим бериш учун ҳаракат қиламиз», дея қўшимча қилди у.