Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

COP29: Шавкат Мирзиёев Бокудаги Ўзбекистон миллий павильони билан танишди

COP29: Шавкат Мирзиёев Бокудаги Ўзбекистон миллий павильони билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида (COP29) ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди.

Давлатимиз раҳбарига павильоннинг ғояси ва унда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси ҳамда экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини намойиш этишга мўлжалланган. Унинг "Ички барқарорлик" деб номланган меъморий концепцияси инсоннинг табиат билан уйғунлигини ва оилавий қадриятларни ифодаловчи анъанавий ўзбек ҳовлисига асосланган.

Сомон сувоқ ва ёғоч каби экологик, анъанавий материаллардан фойдаланиб, азалдан ўзбек хонадонининг ажралмас қисми бўлмиш айвон ва сўридан илҳомланиб бунёд этилган павильон уйғун макон ҳосил қилади. Биргаликда ушбу меъморий ечимлар қулай микроиқлимни таъминлайди, шинам муҳит яратади ва барқарор келажак ҳақидаги ғамхўрликни акс эттиради.

Саммит кунларида бу ерда Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биохилма-хилликни асрашга бағишланган 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:25 13.11.2024. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!