БМТнинг CОP29 иқлим саммити натижалари: ривожланган давлатлар камбағал мамлакатларга йилига камида 300 миллиард доллар ажратишга ваъда беришди.
Бокудаги саммитнинг якуний йиғилишида CОP29 иштирокчилари янги мақсад бўйича келишиб олгани маълум бўлди: 2035 йилгача иқлимни молиялаштириш учун йилига камида 300 миллиард доллар ажратиш.
АҚШ президенти Жо Байден аллақачон бу қарорни «муҳим» деб атади. Бироқ саммит иштирокчиларининг кўпчилиги бундан норози эди. Ҳиндистонлик Лила Нандан бу миқдор кутилганидан анча паст эканлигини айтди ва қабул қилинган мақсад «мамлакатимиз омон қолиши учун муҳим бўлган иқлим ҳаракатини олға силжитмаслигини» қўшимча қилди. Африка давлатлари саммит декларациясини «заиф ва кеч» деб атаган, глобал исиш оқибатларидан энг кўп жабр кўраётган орол давлатлари ҳам ўз умидсизликларини билдирган.
Бундан ташқари, кўплаб саммит иштирокчилари қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш бўйича қатъий мажбурият йўқлигидан норози бўлишди. Бу масалани 2025 йилдаги навбатдаги саммитгача қолдиришга қарор қилинди.