Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

CОP28: ЙТТБ билан Самарқанд шаҳрига доир истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

A A A
CОP28: ЙТТБ билан Самарқанд шаҳрига доир истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди


Самарқанд вилояти делегацияси Дубайда бўлиб ўтаётган CОP28 — БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси томонлари конференциясининг 28-сессиясида «Барқарор ва яшил шаҳарлар» мавзусида тақдимот ўтказди.

Шунингдек, тадбир доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЙТТБ) барқарор ривожланиш бўйича ижрочи директори Нандита Паршад хоним ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ЙТТБ кўмагида амалга оширилаётган Самарқанд шаҳрининг «Яшил шаҳар ҳаракатлар режаси» лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоат транспорти, электробуслар харид қилиш лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, CОP28 халқаро иқлим форуми 12 декабргача давом этади.

Киритилди: 20:34 07.12.2023. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!