Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Coca-Cola рекламасидан кўчирилган ролик эфир ва ижтимоий тармоқлардан олинди

Coca-Cola рекламасидан кўчирилган ролик эфир ва ижтимоий тармоқлардан олинди

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси The Coca-Cola Company компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан йўлланган N‘Medov компанияси унга тегишли бўлган видеороликка «айнан ўхшаш» бўлган видеороликдан фойдаланаётгани ҳақидаги мурожаатни ўрганиб чиқди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

N‘Medov ўзи ишлаб чиқарётган Pankie маҳсулотини реклама қилишда «Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 13 моддасини бузгани, ўз навбатида The Coca-Cola Company муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига олиб келганини қайд этилди.

Ушбу видеоролик биринчи марта 2016 йилда намойиш этилган ва муаллифлик ҳуқуқи The Coca-Cola Company компаниясига тегишли.

Қўмита «Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг ноҳалол рақобат талабларига асосланган ҳолда N‘Medov компаниясига Pankie музқаймоғи билан боғлиқ реклама ролигини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш тўғрисида хабардор қилди.

N‘Medov компанияси томонидан қўмитага тақдим этилган маълумотда, мазкур ҳолат бўйича жиддий ўрганиш ўтказилгани, натижада тушунмовчилик сабабли ушбу ҳолатга йўл қўйилгани маълум қилинди. Мазкур видеоролик телевидение тармоқлари, Интернетдаги ижтимоий саҳифалардан олиб ташланди.

Компания доимо «Рақобат тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида"ги қонун талаблари тарафдори бўлиб қолиши маълум қилинди.

Киритилди: 05:22 03.06.2019. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!