CNN телеканали дунё етакчиларининг АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарифларига муносабатини эълон қилмоқда.
Хусусан, ГФР канцлери Олаф Шольц АҚШ жорий қилган тарифларни "тубдан нотўғри" деб атади, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер эса "совуққонлик билан жавоб қайтаришга" ваъда берди.
Шу билан бирга, Франция ҳукумати расмий вакили Трампни "дунё хўжайини" бўлиш истагида айблади, Бельгия бош вазири ўринбосари Максим Прево эса "Гугурт билан ўйнаш орқали АҚШ ёниб кетиш хавфи борлиги" ҳақида огоҳлантирди.