Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

CNN: АҚШ “ўз ихтиёри билан депортация” дастури доирасида илк ноқонуний мигрантларни чиқариб юборди

CNN: АҚШ “ўз ихтиёри билан депортация” дастури доирасида илк ноқонуний мигрантларни чиқариб юборди

Гондурасда уларга 100 доллар, Колумбияда эса “ижтимоий хизматлар” тақдим этилди.

Хабар берилишича, Доналд Трамп маъмурияти томонидан эълон қилинган “ўз ихтиёри билан депортация” дастури асосида Қўшма Штатларни ихтиёрий тарк этган 64 нафар мигрант бўлган илк чартер рейс Гондурас ва Колумбияга етиб борган.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига кўра, ушбу ноқонуний мигрантлар янги CBP Home иловаси орқали ўзлари рўйхатдан ўтган ва улар учун Ҳюстондан махсус чартер парвози ташкил этилган.

"Ушбу мигрантлар бепул парвоз, 1000 доллар пул маблағи ва келажакда Қўшма Штатларга қонуний асосда қайтиш имкониятини олишган", дейилади вазирлик баёнотида

Гондурасга қайтган 38 кишига ушбу мамлакат ҳукумати қўшимча равишда 100 доллардан пул, озиқ-овқат талонлари берган ва иш билан таъминлашда ёрдам беришга ваъда қилган. Колумбияга қайтган 26 кишига эса мамлакат ҳукумати “ижтимоий хизматлар” кўрсатганини маълум қилган.

Киритилди: 14:55 20.05.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!